Фироқ тегди жонимга,
Оқшомлари ишқ майи
Оғу қўшди қонимга.
Кетмадинг ҳеч ёдимдан,
Тунлар вайрон додимдан.
Қароғингда ёш билан
Боқарсан гўё зимдан.
Нур заминга гул тўшар,
Дардларимга дард қўшар.
Ғунчалари мен суйган
Дудоқларинга ўxшар.
Кўзинг кулиб боқарди,
Чеҳрангга гул тақарди,
Ҳар недан ҳам,оҳ,менга
Нигоҳларинг ёқарди.
Интизор бўлдик йўлга,
Ҳаловат йўқ кўнгилга,
Бағримдан учди юрак,
Жоним,сен билан бирга.
Дунё бизга тор келди,
Баxт эмас,озор келди,
Маҳшарларга аталган
Гулюзим, дийдор энди…
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Ўтинч
Ҳижрон карвонига қўшилганча жим, Бечора муҳаббат кетиб боряпти, Ортидан термулиб ёнмоқда ичим, Соғинчлар азадор бўлиб қоляпти....
Сеҳргар рассом
Йўлим бор ўзимга аталган, Қаршилар қалашар қошимда. Омадим шаштимга қадалган, Тошлар ҳам кўринар ошимда....
Қишлоғимга нигоҳ
Кўчаларда изғирин изғир, Кайфиятга бўлиб ҳукмрон. Тортқилайди анвойи ҳис бир Мени олис қишлоғим томон....
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
Кел энди
Эй маҳбубим қаро кўзинг, Кўзинг каро дилим яро, Кел энди. Оҳ моҳвашим, паривашим,...