Наҳот,етмас,эркам,сизга изҳорим?
Ёки қалбингизда ёз эмас,қишми?
Ўзимдан қизғонган, нозли дилдорим.
Кўнгил бермоқ шундай мураккаб ишми?
Майли,не ҳам дердим етмаса зорим,
Балки,қалбингизда ўзганинг исми?
Ўзимдан қизғонган, нозли дилдорим.
Севгидан яралган вужудим ичра
Фақат сиз илинжим,сўнгсиз қарорим.
Тушларимда ҳар дам танҳо сўз учрар,
Ўзимдан қизғонган,нозли дилдорим.
Сиз менинг бечора юраккинамни
Азоблар даштига қувган озорим.
Ҳажрингиз кемирар сўлғин танамни,
Ўзимдан қизғонган,нозли дилдорим.
Севила олмасам гуноҳ йўқ сизда,
Умид тупроғидан унган чинорим,
Дил ошуфта,аxир юпанчим ёлғиз,
Ўзимдан қизғонган,нозли дилдорим.
Аббос Раҳим. Элликқалъа, Бўстон.
Жоним
Томчи дийдорига етса боғ бўлар, Шамс тиғларида кесилган ер ҳам. Шу сўзим тинглаган кўнглинг тоғ бўлар, Бир осмон остида яшаймиз,эркам....
Келгин
Кел,мунисим, ёнимга, Фироқ тегди жонимга, Оқшомлари ишқ майи Оғу қўшди қонимга....
Ўтинч
Ҳижрон карвонига қўшилганча жим, Бечора муҳаббат кетиб боряпти, Ортидан термулиб ёнмоқда ичим, Соғинчлар азадор бўлиб қоляпти....
Сеҳргар рассом
Йўлим бор ўзимга аталган, Қаршилар қалашар қошимда. Омадим шаштимга қадалган, Тошлар ҳам кўринар ошимда....
Муҳаббат формуласи
Муҳаббат миллатни,ирқни танламас, Унинг ёлғиз уйи девона юрак, Дил xаста бўлганда,моҳир шифокор Давони қайлардан топмоғи керак?...