Хаёлларим қирғоғидан тошар бир ҳис.
Гўзал юртда гўзалларнинг орасида,
Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз.
Масофалар муҳаббатга қўйиб тузоқ,
Висол бизни ҳижронларга ҳадя қилди.
Қанча яқин бўлса дил, йўл шунча узоқ
Кўксим тўла соғинчларнинг изи бўлди.
Оғушимда олов бўлиб ёнган малак,
Тунда тарқоқ ўйларимни ўйиб кирар,
Лабларида лабим ўрни қолган малак
Бугун қўмсаш оташида куйиб юрар.
Олис-олис манзилларни тутиб макон,
Ўз қалбини ёлғизликка очар бир қиз,
Кўзидан ҳар томчи ёши тўкилган он
Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз…
Аббос Раҳим.
Бўстон.
Дард … (Суриялик гўдак ҳақида)
Ерни суйиб ётган юзингдан сенинг, Қисматинг бағримни ёқди, болажон. Баxтни кўролмаган кўзингда сенинг, У малъун кимсалар йўқ бўлар қачон?...
Муҳаббат формуласи
Муҳаббат миллатни,ирқни танламас, Унинг ёлғиз уйи девона юрак, Дил xаста бўлганда,моҳир шифокор Давони қайлардан топмоғи керак?...
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
…Никоҳнинг салбий таъсири
Яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг кейинги авлодлар турмишидаги оғир оқибатларни келтириб чиқариши ҳам унинг зарари ҳақида илимий асосларда тўхталиб ўтадиган бўлсак,...