Ерни суйиб ётган юзингдан сенинг,
Қисматинг бағримни ёқди, болажон.
Баxтни кўролмаган кўзингда сенинг,
У малъун кимсалар йўқ бўлар қачон?
Балки, қора ишлар босган дунёда,
Нигоҳинг бир тоза сувга қаратган.
Баxтсизлик кўрмасин энди зиёда,
Деди-ю, ёнига олди Яратган.
Айланайин, болам, ўргилай, болам,
Оғзингдан бол томиб, юрмасмидинг сен.
Оҳ-у дод, нолага тўлмаса олам,
Бир паҳлавон йигит бўлмасмидинг сен?
Балиқлар йиғлади тополмай чора,
Тўлқинлар эркалаб элтиб қўйдилар.
Инсоният афсус чекиб бир бора,
Ён дафтарига қайд этиб қўйдилар.
Ватанинг боғ-у роғ қилмоқ ўрнига,
Култепа, вайрона этган номардлар.
Келажак йўлини кўрмайди нега?
Юракни аёвсиз кемирар дардлар.
У xалқ авлодининг орзуларини
Шу юртнинг боласин сўзида туйдим.
Она Ватаним деб, табассум айлаб,
Толеъдан чақнаган кўзида туйдим.
Тўлқинлар эркалаб,қирғоқни қучган,
Болажон, жаннат айвонига боргин.
Камолинг, тинчинг деб денгизга чиққан
Фаришта онангнинг ёнига боргин…
Аббос Раҳим.
Бўстон.
Қонликўллик Ф.га …
Армон сўзи янграб ишқнинг ноласида, Хаёлларим қирғоғидан тошар бир ҳис. Гўзал юртда гўзалларнинг орасида, Юрагимни қонга белаб яшар бир қиз....
Оловлар ичра
Бу кўзлар аёвсиз қийнашар мени, Кулиб ўйнасалар,куйиб юраман. Мажруҳ юрагимдан талашар нени, Оловлар ичинда суйиб юраман....
Ёмғир
Нолангни эшитиб, қалбим тиламен, Сени ҳаммадан ҳам яқин биламен, Сен йиғласанг, айт мен нима қиламен? Қўй йиғлама, йиғлоқи ёмғир....
Cоғиндим
Нега кўнғироқ қилмайсиз энди, Соғинганим билмайсиз энди, Устимдан ҳеч кулмайсиз энди, Жоним сизни ёмон соғиндим....
Раъно
Қирларни кезайму сенинг изингдан, Сўраш учун қўрқаман лек ўзингдан, Ўзимни топайин қаро кўзингдан Менинг керагимсан гўзалим Раъно....